XVII-XVIII асрларда Марказий Осиёнинг ижтимоий-сиёсий ва халқаро муносабатлардаги мавқеи

Authors

  • Қаршиев Ислом Эгамқулович, ЖДПУ ўқитувчиси

Abstract

Давлатимизнинг халқаро ҳаётидаги  мавқеи сусайиб борди. Ташқи алоқалар асосан Хуросон доирасида, шимолдаги кўчманчи халқлар билан муносабатларда  чекланиб қолган. 

Фарғона водийсидаги уруғлар ичида минг уруғи XVIII аср бошларига келиб ҳукмрон мавқени эгаллади. Уруғ бошлиғи Шоҳруҳ бий Ашурбий 1709 йилда Чодакда (ҳозирги Поп туманига қарашли жойда) Фарғона деб аталган кичик мулкка асос солди ва кейин каттагина ер майдонига эга бўлган бир бутун давлат ташкил этди (Шоҳруҳни “Олтин бешик” афсонаси орқали Бобурга-темурийларга боғлайдилар). Шоҳруҳ 12 йил ҳукмронлик қилди. Ундан кейин ҳокимият ўғиллари қўлига ўтди. Абдулкаримбий ҳукмронлиги даврида (1740-1760 йилларда) Хўжанд, Марғилон, Наманган, Андижон ва бошқа шаҳарлар хонликка қўшиб олинди.

Downloads

Published

2023-01-16