VINCE ERECTA ЎСИМЛИК ТУРИДАН АЖРАТИБ ОЛИНГАН КОПСИНИН ВА N1-АЦЕТИЛ КОПСИНИН АЛКАЛОИДЛАРИНИ АОРТА СИЛЛИҚ МУСКУЛИНИНГ САРКОПЛАЗМАТИК РЕТИКУЛУМ Са2+-ТАШИШ ТИЗИМЛАРИГА ТАЪСИРИ

Authors

  • Г.Х.Абдурасулова АДТИ академик лицейи биология фани Олий тоифали ўқитувчиси

Abstract

Юрак–қон томир тизими патологиялари орасида энг кенг тарқалгани бу артериал гипертония бўлиб, ишемия, инфаркт ва инсульт касалликлари ривожланишининг асосий факторидир. Ушбу касалликларга қарши бугунги кунда терапевтик мақсадда уч юздан ортиқ фармакологик препаратлардан фойдаланилади. Аммо, бу препаратларнинг аксарият қисмини қўшимча салбий таъсири ҳам мавжуддир. Ўз навбатида маҳалий доривор ўсимликлар хомашёси асосида кардиопротектив хоссага эга бўлган самарали бирикмаларни излаш, молекуляр таъсирини аниқлаш, фармакологик препаратлар яратиш ва даволашнинг янгича ёндашувларини ишлаб чиқиш муҳим илмий - амалий аҳамият касб этади.

Downloads

Published

2024-12-16