XVII-XVIII АСРЛАРДА МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ИЖТИМОЙ-СИЁСИЙ ҲАЁТ
Abstract
Мутафаккир алломалар Сўфи оллоёр ва Ҳувайдо яшаган давр сиёсий ҳаёти ҳақида тарихчи ва файласуф олимлар турлича фикр ва қарашларни олдинга сурганлар.
XVII-XVIII асрлар Марказий Осиёда Бухоро амирлиги, Хива ва Қўқон хонликларидан иборат учта янги давлат этник негиз асосида вужудга келади. Ўзбек уруғ ва қабилалари ўртасида катта мавқега ва кучга эга бўлган қўнғиротлар Хивада, манғитлар Бухорода ва минг уруғи Қўқон хонлигида ўз ҳокимиятини ўрнатади. Бу мустақил ўзбек хонликлари бир-бирларига қарши мол-дунё, ер ва давлат талашиб тинимсиз ва муттасил кураш олиб борадилар, бир-бирларининг тинка-мадорини қуритадилар ва минг-минглаб аҳоли бу урушларда қирилиб кетади. Шу боисдан бу давлатлар фаолият кўрсатган бутун Ўрта Осиё ҳудудида ишлаб чиқарувчи кучлар ривожланиши ва фан техника тараққиёти жаҳондаги бошқа ривож топган давлатлардан нисбатан орқада қолиб кетганди
References
М. Исҳоқова, В.Костецкий. Ўзбекистон халқлари тарихи. –Т.: Ўқитувчи, 1992. –Б. 136-137.
Ўша манба. –Б. 137.