ФУҚАРОНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИГИНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ
Keywords:
КАЛИТ СЎЗЛАР: Фуқаронинг жавобгарлиги, фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик, мажбуриятларни бузиш, айб институти, якка тартибдаги тадбиркор, зарарни қоплаш, истеъмолчи ҳуқуқлари.Abstract
Мазкур мақолада фуқароларнинг мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлиги масаласи замонавий ҳуқуқ тизимида тутган ўрни ва аҳамияти ҳар томонлама таҳлил этилган. Бозор иқтисодиёти шароитида фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларнинг мураккаблашуви натижасида фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик институтининг самарадорлигини ошириш муаммолари долзарб аҳамият касб этмоқда. Тадқиқотда якка тартибдаги тадбиркорларнинг жавобгарлиги, уларнинг ундириш қаратилмайдиган мулк, “минимал зарурий мулк” масаласидаги ҳуқуқий кафолатлари, айб институтининг аҳамияти, айб даражаси ва жавобгарлик миқдори ўртасидаги муносабатлар чуқур ўрганилган. Истеъмолчи ва тадбиркор мақомидаги фуқароларнинг жавобгарлиги ўртасидаги фарқлар, чакана олди-сотди шартномаси иштирокчиларининг жавобгарлик хусусиятлари, зарарни тўлиқ қоплаш механизмлари ва уларнинг самарадорлигини ошириш масалалари батафсил таҳлил қилинган. Тадқиқот давомида фуқаролик қонунчилигидаги бўшлиқлар, суд амалиётидаги турлича ёндашувлар ва жавобгарлик чораларининг мутаносиблиги каби муаммолар аниқланган. Олиб борилган тадқиқот натижасида фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик механизмларини такомиллаштиришга оид амалий таклифлар ишлаб чиқилган, жумладан қарздорлар ва кредиторлар манфаатлари ўртасидаги мувозанатни сақлаш, ундирувдан ҳимояланган мол-мулк рўйхатини аниқлаштириш ва замонавий иқтисодий-ҳуқуқий муносабатларга мослаштиришга оид тавсиялар берилган.