ҚЎҚОН ХОНИ УМАРХОН АМИРИЙНИНГ ҲАЙЁМХОНЛИК ВА ҲОФИЗХОНЛИК КЕЧАЛАРИ

Authors

  • Шерхон ҚОРАЕВ, Қарши шаҳридаги Халқаро инновацион университет доценти, филология фанлари бўйича фалсафа доктори

Abstract

Қўқон хони Амир Умархон (1787-1822)нинг саройидаги адабий мажлисларига ўз даврининг машҳур уламоларию фозиллари, шоирлари иштирок этганлар. Мулло Олим Махдум Ҳожи “Тарихи Туркистон”да ёзганидек, “Ҳўқандда Умархон ҳукумрон бўлуб,  кўп фозил ва шуароларни йиғиб, мажмуаъуш шуаро мажлис ташкил этган эди”.[1] Фазлий Намангонийнинг “Мажмуаи шоирон” тазкирасида Умархон ҳузуридаги шеърий мажлис ва унинг иштирокчилари ижоди қаламга олинган. Мажлисларда пайравбозлик устунлик қилган, яъни қўқонлик сарой шоирлари, Амирий шеърларига назира (ўхшатма)лар ёзганлар. Аниқроқ қилиб айтганда, сарой шоирлари ҳукмдор Амирий шеърларига татаббуълар ёзишган ва уни мадҳ этишган, қасидалар, ғазаллар, таърихлар битишган.

 

[1] Mulla Olim Maxdum Hoji. Tarixi Turkiston. Nashrga tayyorlovchilar: T.Alimardonov, N. Abdul Hakim. –Qarshi: Nasaf, 1992.-B.113.

Downloads

Published

2024-09-23