АБУЛ МУИН АН-НАСАФИЙНИНГ АСАРЛАРИДА ТУРЛИ АДАШГАН АҚИДАВИЙ ФИРҚАЛАРГА БЕРИЛГАН РАДДИЯЛАР (“ТАБСИРАТУЛ-АДИЛЛА” ВА “ТАМҲИД”АСОСИДА)

Authors

  • Bozorov Abdug’ani Karimovich Qashqadaryo viloyati Kitob tumani Xoja Buxoriy nomli o’rta maxsus islom bilim yurti tafsir fani o’qituvchisi

Abstract

Абул Муин ан-Насафийнинг “Табсиратул-адилла” ва “Тамҳид”  асари калом илми борасида ёзилган муҳим манбалардан ҳисобланади.  Насафийнинг “Тамҳид” асари “Табсира” нинг кириш қисми ёки фиҳристи шаклидаги асардир.  Чунки фаслларни солиштирилса, улар орасидаги узвий ўхшашликни кўрамиз. Шу боис бу икки асарда келган баъзи фаслларнинг айрим масалаларни қиёсий таҳлил қилишга ҳаракат қиламиз.

     Абул Муин ан- Насафий “Тамҳид” асарини “Илм ва ҳақиқатларни исбот қилиш ҳақида”ги фасл билан бошлайди. “Табсиратул-адилла” асари эса “Илмнинг таърифи” номли фасл билан бошланиб, иккинчи фасл “Илм ва ҳақиқатларни исбот қилиш ҳақида”ги фаслдир. ”Илмни таърифи” номли  фасл “Тамҳид”да келтирилмаган.

Downloads

Published

2023-07-01