АБУ МУТЕЪ МАКҲУЛ АН-НАСАФИЙ ХАЁТИ ВА ИЛМИЙ МЕЪРОСИ
Abstract
Насафийлар сулоласининг дастлабки вакили, Абул Муиннинг энг катта бобоси Абу Мутеъ Макҳул ибн Фазл ан-Насафий (в. 318/930 й.) ҳисобланиб, ўз даврининг кўзга кўринган олимларидан ҳисобланган ва ушбу сулоланинг асосчиси бўлган. Унинг ўғли Муҳаммад ибн Макҳул ҳам таниқли олим бўлиб, ҳанафийлар орасида катта обрў қозонган эди. Лекин, шунга қарамай, у отаси даражасида шуҳрат топмаган эди[1]. Унинг набираси Аҳмад ал-Макҳулий (379/989 й.) Бухорода вафот этган)[2] ва жияни Абул-Маолий Муътамид ан-Насафий ал-Макҳулий (в. Х асрнинг 2-ярми) ҳам ҳанафий олимлар ўртасида муаййан обрўга эга бўлган[3].
Downloads
Published
2023-07-01
Issue
Section
Articles