ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ СУБЪЕКТЛАРИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИГИ

Authors

  • Ражабов Шерзодбек Равшанбекович, ТДЮУ мустақил изланувчиси

Abstract

Мақолада тадбиркорлик фаолияти субъектларининг шартномавий мажбуриятларини бузганлик учун фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлиги масалалари таҳлил қилинган. Тадбиркорлик соҳасида жавобгарликнинг ўзига хос хусусиятлари, хусусан, айб учун жавобгарлик ва “оширилган жавобгарлик” тушунчалари кўриб чиқилган. Муаллиф фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликнинг шартлари ва асосларини фарқлаш зарурлигини, жавобгарлик асоси сифатида фуқаролик ҳуқуқбузарлигини қонунчиликда мустаҳкамлашни таклиф этади. Тадбиркорлик фаолиятида айбсиз жавобгарлик институти шартнома эркинлиги принципига мувофиқ шартномада мажбуриятларни бажармаслик ёки лозим даражада бажармасликда контрагентнинг айбини жавобгарликнинг шарти сифатида белгилаш орқали мувозанатланиши мумкинлиги асосланган. Фуқаролик кодексининг тузилишини такомиллаштириш ва фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик тўғрисидаги нормаларни алоҳида кичик бўлимга ажратиш бўйича таклифлар илгари сурилган.

 

Downloads

Published

2025-04-30