КОНСТИТУЦИЯСИ – ЎЗБЕКИСТОН ЎЗ ФУҚАРОЛАРИНИ БОШҚА ДАВЛАТГА УШЛАБ БЕРМАСЛИГИНИ КАФОЛАТЛАЙДИ

Authors

  • Муротқобилов Қаҳрамон Саттор ўғли Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тезкор-қидирув департаменти, Қидирув ишини мувофиқлаштириш бошқармаси, Ахборот-таҳлил гуруҳи етакчи мутахассиси, подполковник

Abstract

Мақолада Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мамлакат фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиниши, инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги кафолатланиши юзасидан долзарб масалалар, бугунги кундаги ҳолати, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими ёритилмоқда. Чет эл давлатида жиноят содир этган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ушлаб берилиши (экстрадиция қилиниши), Ўзбекистондан ташқарига мажбурий чиқариб юборилиши ёки бошқа давлатга бериб юборилиши билан боғлиқ ҳолатларда тўғри ҳуқуқий ёндашувни амалга ошириш мақсадида миллий қонунчилик нормалари, халқаро шартномалар, битимлар ва конвенциялар ўрганилиб, таҳлил қилинди.

Калит сўзлар: Конституция, кидирувдаги шахслар, жиноят кодекси, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, кидирув, Ўзбекистон фуқароси, ушлаб бериш, экстрадиция.

References

КОНСТИТУЦИЯСИ – ЎЗБЕКИСТОН ЎЗ ФУҚАРОЛАРИНИ БОШҚА ДАВЛАТГА УШЛАБ БЕРМАСЛИГИНИ КАФОЛАТЛАЙДИ

Муротқобилов Қаҳрамон Саттор ўғли

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тезкор-қидирув департаменти, Қидирув ишини мувофиқлаштириш бошқармаси, Ахборот-таҳлил гуруҳи етакчи мутахассиси, подполковник

qahramonsattorovich@gmail.com

Аннотация. Мақолада Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мамлакат фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиниши, инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги кафолатланиши юзасидан долзарб масалалар, бугунги кундаги ҳолати, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими ёритилмоқда. Чет эл давлатида жиноят содир этган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ушлаб берилиши (экстрадиция қилиниши), Ўзбекистондан ташқарига мажбурий чиқариб юборилиши ёки бошқа давлатга бериб юборилиши билан боғлиқ ҳолатларда тўғри ҳуқуқий ёндашувни амалга ошириш мақсадида миллий қонунчилик нормалари, халқаро шартномалар, битимлар ва конвенциялар ўрганилиб, таҳлил қилинди.

Калит сўзлар: Конституция, кидирувдаги шахслар, жиноят кодекси, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, кидирув, Ўзбекистон фуқароси, ушлаб бериш, экстрадиция.

Аннотация. В статье упомянаются актуальные вопросы, текущее состояние, пути решения актуальные проблемы по защите прав и свободы граждан страны, гарантиям неприкосновенности личной жизни человека, закрепленные в Конституции Республики Узбекистан. Были изучены и проанализированы нормы национального законодательства, международные договоры, соглашения и конвенции, с целью реализации правильного правового подхода в случаях задержания (экстрадиции) граждан Республики Узбекистан, совершившие преступления в иностранном государстве, принудительного выдворения за пределы Республики Узбекистан или передачи другому государству.

Ключевые слова: Конституция, Уголовный кодекс, права и свободы человека, гражданин Республики Узбекистан, совершивший преступление за пределами государства, выдача, экстрадиция.

Annotation. The article discusses how the Republic of Uzbekistan’s Constitution protects citizens’ rights and freedoms and ensures that an individual’s private life is inviolable as well as discusses current issues, the current state of affairs, current problems, and potential solutions. In order to implement the proper legal approach in cases pertaining to the detention (extradition), forced expulsion from Uzbekistan, or transfer to another country of Republic of Uzbekistan citizens who have committed a crime in a foreign country, national legal norms, international treaties, agreements, and conventions were studied and analyzed.

Keywords: Constitution, Criminal Code, human rights and freedoms, citizen of Uzbekistan who committed a crime abroad, detention, extradition.

Сўнг йилларда инсон, унинг қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликлари, даҳлсизлиги – энг олий неъмат сифатида эътироф этилиб, уни кафолатлаш борасида миллий қонунчилигимиз янада такомиллаштирилди. Айниқса, янгиланган Конституцияда инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шахсий ҳаётининг даҳлсизлигини таъминлашга қаратилган янги нормалар мустаҳкамланди. Агар дунё мамлакатлари Конституцияларида инсоннинг

дан ортиқ ҳуқуқи қайд этилганини ҳисобга олсак, ҳозирги кунда шундан 90 таси янги таҳрирдаги Конституциямизда мавжуд. Яъни бу Конституция, том маънода, ўзбекона “Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги билл”га айланди . Ўзбекистоннинг ташқи ва ички сиёсатида инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари ҳимояси энг биринчи галдаги вазифалар сифатида мустаҳкамланди. Давлат фуқароларини ўз ҳудудида ва мамлакат ташқарисида ҳуқуқий ҳимоялаши, ғамхўрлик кўрсатиши, ҳомийлик қилиши давлатнинг фуқаролари олдидаги маъсулиятини ошириши билан бир қаторда мажбурият юкласа, фуқароларда эса ҳуқуқларининг ишончли ҳимояланганлигини ҳис этиши натижасида давлат суверенитетига бўлган ҳурмат ва ишончни кучайтиришга хизмат қилади.

Ҳар бир давлат ўз фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ўз Конституцияси, қонунлари ва давлатлараро, халқаро келишувлар асосида мустаҳкамлайди. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари шахснинг ҳуқуқий ҳолатига кўра фарқли жиҳатларга эга бўлиши мумкин. Ҳар бир шахснинг у хоҳ вояга етмаган бўлсин, хоҳ эркин фуқаро бўлсин, хоҳ жиноятчи бўлсин, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни ва қадр-қиммати ҳамда қонуний манфаатлари қонунлар, кодекслар, халқаро шартномалар ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларда белгилаб қўйилган ва улар давлат ҳимоясидадир. Шу жумладан, жиноят содир қилган кидирувдаги шахсларни ушлаб бериш (экстрадиция қилиш) билан боғлиқ масалалар бўйича алоҳида ҳуқуқий нормалар мавжуд бўлиб, улар қонунлар, давлатлараро конвенциялар, битимлар, келишув ва шартномаларда ўз аксини топган.

Жиноят содир этган кидирувдаги шахсларни ушлаб бериш ва экстрадиция қилиш борасида сўз юритар эканмиз, аввало ушлаб бериш ва экстрадиция қилиш тушунчаларига таъриф бериб ўтиш мақсадга мувофиқдир.

ЭКСТРАДИЦИЯ (лот. — дан ва — бериш) — халқаро ҳуқуқда жиноят содир қилган шахсни жиноий жавобгарликка тортиш ёки унга нисбатан чиқарилган суд ҳукмини ижро этиш учун бир давлатдан иккинчи давлатга бериш тушунчасини англатади .

Мавзуга доир адабиётларни ўрганишда давом этарканмиз, халқаро ҳуқуқда экстрадиция деганда, халқаро ёки бошқа жиноят содир этган шахсни жиноий жавобгарликка тортиш ёки унга нисбатан чиқарилган суд ҳукмини ижро этиш учун топшириш тушунилиши мазкур институт халқаро ҳуқуқда долзарб аҳамият касб этишини англашимизга кўмаклашади.

А.Х.Саидов экстрадиция тушунчасига “Давлатларнинг халқаро ҳамкорлигида амалга ошириладиган жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатишнинг турларидан бири жиноятчини ушлаб қайтариб беришдир (экстрадиция). Экстрадиция давлат томонидан ўз ҳудудидаги шахсни жиноий жавобгарликка тортиш ёки ҳукмни ижро этиш учун бошқа давлатга ушлаб беришни билдиради” деган таъриф билан диққат марказимиздаги объект тўғрисида фикрларимизни янада кенгайтириб беради.

Халқаро конвенциялар, битим ва келишувларда ушлаб бериш билан боғлик жараённинг ҳуқуқий асослари мавжуд бўлиб, улар давлатларнинг Конституцияси, қонунлари ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларини инобатга олган ҳолда ўз ифодасини топган. Мазкур нормалар орасида давлатларнинг ушлаб беришни рад этиш учун кўплаб сабаблар мавжуд. Халқаро келишувларда ушлаб бериш тўғрисидаги сўровлар қандай асосларга кўра рад этилиши мумкинлиги тўғрисида кенгроқ тушунчага эга бўлиш мақсадида, айрим конвенция, битим ва шартномалар мисолида кўриб чиқишимиз мақсадга мувофиқдир.

Жумладан, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатлари ўртасида имзоланган “Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида Конвенция”да топширишни рад этиш нормалари келтирилган бўлиб, унга кўра:

а) топширилиши лозим бўлган шахс сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси бўлса;

б) талабнома олинган пайтда, сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ жиноий таъқиб қўзғатилиши ёки ҳукм ижрога қаратилиши муддат ўтиб кетганлиги ёхуд бошқа қонуний асосга кўра мумкин бўлмаса;

в) топширилиши лозим бўлган шахсга нисбатан, айни шу жиноят учун сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида қонуний кучга кирган ҳукм ёки ҳолат бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида қарор чиқарилган бўлса;

г) сўралаётган ёки сўраётган Аҳдлашувчи Томонларнинг қонунчилигига мувофиқ жиноят хусусий айблов асосида тергов қилинадиган бўлса (жабрланувчининг аризасига биноан) топшириш амалга оширилмаслиги белгиланган.

Шу каби, Ўзбекистон Республикаси билан Ҳиндистон Республикаси ўртасида “Ушлаб бериш тўғрисида” шарномада ҳам ушлаб беришни рад этишнинг бир қатор нормалари келтирилган.

Биринчидан, ҳуқуқбузарлик содир этилган пайтда шахс сўралаётган Томоннинг фуқароси бўлган бўлса;

Иккинчидан, сўраётган Томонга берган тақдирда у ирқий, диний, миллий мансубияти ёхуд сиёсий қарашлари туфайли судга тортилиши ёки жазоланиши мумкинлигини исбот қилиши;

Учинчидан, у сўраётган Томонга барча ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда уни ушлаб бериш қуйидаги сабабларга кўра ноҳақ ва шафқатсиз бўлишини исботлай олса:

- сўралаётган Томоннинг қонунларига кўра, жиноий таъқибни қўзғаш ёки ҳукмни ижро этиш учун белгиланган муддатнинг ўтиб кетганлиги ёхуд бошқа қонуний асос бунга йўл бермаса;

- унга қўйилган айбнинг судга тортишга олиб келмаслиги;

Тўртинчидан, сўралаётган Томоннинг қонунларига кўра ушлаб беришга йўл қўйилмаса;

Бешинчидан, шахс айбланаётган ёки шу асосда ҳукм қилинган ҳуқуқбузарлик ҳарбий жиноят бўлиб, умумий жиноят ҳуқуқида ҳуқуқбузарлик саналмаса ушлаб бериш рад этилиши белгиланган.

Шунингдек, агар шахс сўровда кўрсатилган ҳуқуқбузарлик учун сўралаётган Томонда жиноий таъқиб этилган ҳамда ҳукм қилинган ёки оқланган ҳолларда ҳам кидирувдаги шахсларни ушлаб бериш рад этилиши мумкин.

Сўровни тақозо этган қилмиши учун шахс бу Томоннинг суди тарафидан судланиши мумкин бўлса, сўралаётган Томон ушлаб бериш тўғрисидаги сўровни рад этиши мумкин .

Таҳлилларни давом эттирадиган бўлсак, Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасида 1999 йил 8 ноябрь куни имзоланган “Экстрадиция тўғрисида” шарноманинг 3-моддасида , Ўзбекистон Республикаси билан Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида 2014 йил 14 ноябрь куни имзоланган “Ушлаб бериш тўғрисида” шарноманинг 5-моддасида , Ўзбекистон Республикаси билан Афғонистон Ислом Республикаси ўртасида 2016 йил 17 октябрь куни имзоланган “Ушлаб бериш тўғрисида” битимнинг 3-моддасида ушлаб беришни рад этиш учун асослар сифатида энг аввало қидирилаётган ёхуд топширилиши лозим бўлган шахс сўралаётган Томон фуқароси бўлса, топшириш амалга оширилмаслиги тўғрисидаги норма мустаҳкамланган.

Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган конвенция, битим ва келишувларни таҳлил қилиб кўрганимизда ушлаб беришни рад этиш учун асосий сабаблардан бири сифатида ўз фуқаросини ушлаб бермаслик тўғрисидаги норманинг мавжуд эканлигидир. Кўриниб турибдики, давлатлар ўз фуқароларини бошқа давлат ҳудудида содир этган жинояти ёки ҳуқуқбузарлиги учун ўша давлатга бериб юбормаслиги халқаро ҳуқуқда умумэътироф этилган нормага айланиб улгурган.

Шуни алоҳида таъкидлашимиз лозимки, халқаро келишувларга асосан давлатлар ўз фуқароларини ушлаб беришни рад этиши жиноят содир этган шахсни жазодан қутилиб қолишини англатмаслиги, содир этилган жиноят оқибатида жабрланганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бузилган ҳуқуқларни тиклаш, етакзилган зарарнинг ўрнини қоплаш, жиноий хатти-ҳаракат учун жазонинг муқаррарлиги принципини нуқтаи-назаридан Ахдлашувчи Томонларнинг ўзаро келишуви ва қонунчилик нормалари доирасида жавобгарлик мавжудлигини ҳам эслатиб ўтишимиз зарур. Зеро, жиноят содир этган шахсларни топшириш институтининг замирида “ant dedere aut judicare” тамойили (жиноят содир этган шахс у ушланган мамлакатда ёки жиноят содир этилган мамлакатда ёхуд жиноятдан кўпроқ жабрланган мамлакатда жазога тортилиши лозим) ётади .

Шу ўринда, халқаро келишувларда жиноят содир этган шахс ўз давлати ҳудудида бўлсада, унга нисбатан жиноий таъқибни амалга ошириш бўйича Ахдлашувчи Томонлар ўзаро тенглик принципи асосида ўз зиммаларига маълум бир мажбуриятларни ҳам олишини таъкидлаш лозим. 2002 йил 7 октябрда Кишинев шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар томонидан имзоланган Конвенцияда келтирилган “Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг топшириғига биноан, сўраётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида жиноят содир этганликда гумон қилинаётган, айбланаётган ўз фуқароларига нисбатан жиноий таъқибни Аҳдлашувчи Томонлар қонунчилигига мувофиқ амалга ошириш мажбуриятини олади. Аҳдлашувчи Томонлар тарафидан жиноий таъқиб қилиш, ўз ҳудудларида бўлиб турган фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эл фуқароларига нисбатан ҳам, агар уларни топшириш рад этилган бўлса, амалга оширилади ” нормаси бу борадаги фикрларимизни тўлиқроқ тушиниш имконини беради.

Миллий қонунчилигимизда шахсни жиноий жавобгарликка тортиш ёки ҳукмни ижро этиш учун ушлаб беришнинг тартиби-қоидалари процессуал норма сифатида Жиноят процессуал кодексининг 65-бобида мустаҳкамланган. Кодекснинг 599-609-моддаларида хорижий давлат ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисида сўров юбориш, Ўзбекистон Республикасига ушлаб берилган шахснинг жиноий жавобгарлиги доираси, шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги сўровни ижро этиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган шахсни ушлаб бериш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилиш, ушлаб беришни рад этиш, ушлаб беришни кечиктириш ва вақтинча ушлаб бериш, шахсни ушлаб бериш учун ушлаб туриш ва қамоққа олиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушлаб турилган ёки қамоққа олинган шахсни озод қилиш, ушлаб бериладиган шахсни топшириш, ушлаб берилган шахсни транзит тарзида ўтказиш ва ушлаб беришда жиноят қуроли бўлган ашёлар, шунингдек жиноят изларини ўзида акс эттирган ёки жиноий йўл билан топилган ашёлар топширишнинг ҳуқуқий процессуал занжири ўз ифодасини топган.

Ушлаб беришнинг ҳуқуқий жиҳатларини ўрганар эканмиз, миллий қонунчилигимиз нормаларига назар ташласак, сўнги йилларда Ўзбекистон Республикасида қонун ижодкорлигида амалга оширилган ижобий натижалар билан бир қаторда, аксарият эскирган ва ўзгартиш киритишни талаб этадиган нормалар мавжуд эканлиги тўғрисида фикрга келамиз. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг

-моддасида кодекснинг Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида жиноят содир этган шахсларга нисбатан амал қилишининг ҳуқуқий асослари келтирилган бўлиб, унда “...Ўзбекистон фуқароси чет эл давлати ҳудудида содир этган жинояти учун, агар халқаро шартномалар ёки битимларда бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, ушлаб берилиши мумкин эмас...” эканлиги тўғрисида ҳуқуқий норма мавжуд. Мазкур норма амалиётда халқаро шартнома ёки битимларни бирма-бир кўздан кечириб чиқиш билан боғлиқ ортиқча оворагарчилик ва вақт сарфланишига олиб келиши мумкин. Зеро, янгиланган Конституциямиз Ўзбекистон Республикаси ўз фуқаросини нафақат бошқа давлатга бериб юборилмаслигини, балки Ўзбекистондан ташқарига мажбурий чиқариб юборилмаслигини ҳам кафолатлайди . Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилувчи ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этувчи ҳуқуқий ҳужжат эканлигини инобатга олиб, миллий қонунчиликдаги ҳуқуқий нормалар Конституцияга мослаштирилиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 майдаги “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-67-сон Фармонига 1-илова “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясидан келиб чиқадиган вазифаларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар Дастури”нинг 32-бандида Ўзбекистон фуқароси бошқа давлатга бериб юборилиши ёки Ўзбекистондан ташқарига чиқариб юборилиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги нормани амалга ошириш механизми сифатида фақатгина Жиноят процессуал кодексида акс эттирилишини таъминлаш вазифаси белгиланган. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг ушлаб бериш билан боғлиқ нормаларини янги тахрирдаги Конституцияга мослаштириш масаласи эътибордан четда қолдирилган.

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, таҳлилларга таянган ҳолда қуйидагилар таклиф этилади:

Биринчидан, Жиноят кодексининг 12-моддаси иккинчи қисмидан “агар халқаро шартномалар ёки битимларда бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса” жумласини чиқариб ташлаш ҳамда Ўзбекистон фуқароси чет эл давлати ҳудудида содир этган жинояти учун ушлаб берилиши мумкин эмаслиги аниқ тарзда баён этилиши;

Иккинчидан, келгусида халқаро келишувларда ва миллий қонунчилик нормаларини такомиллаштиришда Конституцияда белгиланган нормаларга қатъий риоя этилиши.

Зеро, қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш юзасидан қабул қилиниши сабабли, мазкур таклифлар ўз долзарблигини намаён этади.

References:

Список литературы:

Саидов А.Х. "Янги таҳрирдаги Конституция – инсон шаъни, қадр-қиммати ва ҳуқуқларининг мустаҳкам кафолати." Халқ сўзи. - 2023 йил 24 ноябрь №250.

Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси. “Э” ҳарфи. https://qomus.info/encyclopedia/cat-e/ekstraditsiya-uz/.

Д.Мусаев, Д.Саттаров, А.Муминов. Халқаро ҳуқуқ. Ўқув қўлланма. – Т.: Божхона институти, 2020 й. – 225 б. https://yurkitob.uz/uploads/pdf/adv/77.pdf.

Саидов А.Х. Халкаро хукук. Дарслик. –Тошкент, 2001. -227 б.

“Конвенция О правовой помощи и правовых отношениях по гражданским, семейным и уголовным делам.” – Минск. 22.01.1993 й.

Ўзбекистон Республикаси билан Ҳиндистон Республикаси ўртасида шартнома “Ушлаб бериш тўғрисида.” – Деҳли. 02.05.2000 й. https://lex.uz/ru/docs/2099034.

Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасида шартнома “Экстрадиция тўғрисида.” – Тошкент. 08.11.1999 й. https://lex.uz/docs/2197695.

Ўзбекистон Республикаси билан Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида шартнома “Ушлаб бериш тўғрисида.” – Абу Даби. 14.11.2014 й. https://lex.uz/docs/3067339.

Ўзбекистон Республикаси билан Афғонистон Ислом Республикаси ўртасида битим “Ушлаб бериш тўғрисида.” – Тошкент. 17.10.2016 й. https://lex.uz/docs/4467679.

Конвенция о правовой помощи и правовых отношениях по гражданским, семейным и уголовным делам – Кишинев. 07.10.2002 й.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси. 22.09.1994 й. https://lex.uz/docs/111460.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/837/0241-сон. https://lex.uz/docs/6445145.

“Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-67-сон Фармони 2023 йил 8 май. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2023 й., 06/23/67/0269-сон. https://lex.uz/docs/6461609.

Downloads

Published

2024-09-01