ТАТАР ОЛИМЛАРИ НИГОҲИДА РИЗОУДДИН ИБН ФАХРИДДИН ИЛМИЙ МЕРОСИ

Authors

  • Алижонова Гулнозахон Мухаммад қизи Ўзбекистон халқаро ислом академияси таянч доктоанти

Abstract

Ризоуддин ибн Фахриддин илмий ижоди кенг қамровли бўлиб, олимнинг илмий фаолияти ҳамиша дунё тадқиқотчилари марказида бўлиб келган. Ризоуддин ибн Фахриддин Татаристон ҳудудида туғилганлиги сабабли, татар олимлари унинг илмий ижодини қадрлаб турли ҳил йўналишларда тадқиқотлар олиб бормоқдалар. Сотсиология фанлари профессори Т.Э. Петрова, филология фанлари профессори Р.Р. Замалетдинов, сиёсий фанлар профессори Р.М. Мухаметшин “Волга-Урал минтақасида мусулмон тафаккур тарихи” деб номланган ўқув қўлланма бешинчи бобининг аввалида Ризоуддин ибн Фахриддиннинг биографиясига бағишланган. Шу билан биргаликда олимнинг марифатпарварлик ғоялари манбалари, диний-марифий асарлари ва уларда кўтарилган масалалар, олимнинг ислоҳотчилик ҳамда тарбиявий қарашлари тадқиқотга тортилган

Downloads

Published

2023-05-01

How to Cite

Алижонова Гулнозахон Мухаммад қизи. (2023). ТАТАР ОЛИМЛАРИ НИГОҲИДА РИЗОУДДИН ИБН ФАХРИДДИН ИЛМИЙ МЕРОСИ. SCIENCE AND INNOVATION IDEAS IN MODERN EDUCATION, 1(4). Retrieved from http://woconferences.com/index.php/SIIME/article/view/301