A COMBINATION OF TRADITION AND INNOVATION IN KITCHEN APPLIANCES
Abstract
Ошхона анжомлари моддий маданиятнинг бир кўриниши бўлиб, этнографиянинг муҳим таркибий қисмини ташкил этади. Қадимдан халқимиз ошхона анжомлари ва улар билан боғлиқ удумларга катта эътибор қаратиб келганлар ва анъанавий турмуш тарзимизнинг асосий қисми сифатида авлоддан-авлодга ўтиб келмокда. Ошхона жиҳозлари асрлар давомида инсоният ақл-заковати натижасида яратилган буюмлар бўлиб, овқат тайёрлаш ва уни истеъмол қилиш маданияти билан боғлиқ ҳолда ҳар бир оиланинг турмуш тарзидан келиб чиқади. Бухоро воҳаси хонадонида ошхона анжомлари, уларнинг ишлатилиш тартиб қоидалари билан аёллар шуғулланган. Аёл хонадон бекаси ҳисобланиб, барча юмушлар унинг зиммасида бўлган. Анъанавий, кундалик таомларни тайёрлайдиган ошхонанинг ўзи доимо тоза, озода бўлиши, ўчоқ ва тандирга олов ёқишга алоҳида эътибор бериш билан бир қаторда, ошхона жиҳозлари ва анжомларини сақлашга ҳам алоҳида меҳр билан қарашган.
Таянч сўзлар: урф – одат, қозон-товоқ, мис қозон, чўмич, капкир, ўчоқ, тандир, газ плита, таом, зиравор
References
A.Sh.Jumaev; M.B.Qurbonova: Buxoro etnografiyasidan lavhalar: // Moddiy madaniyat namunalari// . Buxoro 2006. – B. 36-51
Dala yozuvlari. Kogon tumani Taraqqiyot mahalla.Marziya aya.
Jo‘raev M: O‘zbek mavsumiy marosim folklori. Qozon to‘ldi. T. “Fan”.2008. – B. 93; Jo‘raev M. «Qozon to‘ldi» – qadimiy udum // Mif, folklor va adabiyot. – Toshkent, 2006. – B. 81–86.
Dala yozuvlari. Kogon tumani Taraqqiyot mahalla.Marziya aya.-2021 yil
Ashirov A. “O‘zbek madaniyatida suv”/ Qozon to‘ldi udumi. – Toshkent, 2020. – B.96
Buxoro sharq durdonasi: Xonlik poytaxti: Sharq. 1997. – B. 58
Dala tadqiqoti. Shofirkon tumani Savrak qishlog‘i, Sho‘robod qishlog‘i, Kogon tumani Saroy qishlog‘i, Qatong‘i qishlog‘i. 2022 yil
Dala tadqiqoti. Buxoro tumani Losha qishlogi. Sh.A.Hayitov bilan suhbat. 2021 yil