ЧИРКИН ҒОЯЛАРГА ҚАРШИ КУРАШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Abstract
Глобаллашув жараёнлари тобора чуқурлашиб бораётган бир шароитда турли кучлар ва марказлар ўртасида сиёсий, мафкуравий кураш авж олмоқда ҳамда инсон онги, маънавияти учун турли таҳдид ва хатарлар кучаймоқда. Ислом динининг кўплаб издошлари учун Ғарб тамаддуннидаги турмуш тарзи услуби, индивидуаллик, оила институтининг барбод бўлиб бораётганлиги, вояга етмаганлар ўртасида алкоголизм, наркомания, жиноятчилик, фоҳишабозлик, суитсид каби ижтимоий иллатларнинг авж олиши инсон табиати учун деструктив омил эканлигини ҳисобга олиш лозим. Кўпчилик диний ақидапарастлар, радикаллар ислом динини маънавий таназзулга юз тутаётган Ғарб дунёси учун мақбул муқобил йўл, “исломлаштириш”ни эса ўз йўлини Европадан бошлаб, Интернет воситасида “трансмиллий исломий ҳамжамият”га олиб келадиган “неофундаментализм”га олиб келувчи йўл, деб билишади. Мазкур ҳолатда уларнинг режалари, интилишлари биринчи навбатда, ижтимоий борлиқдаги ёшлар қатламининг онгига ҳамда руҳий-маънавий қиёфасини деструктивлаштиришга қаратилганлиги табиий. Бинобарин, ёшларнинг миллий урф-одат, қадриятларга, ҳақиқий ислом дини қонун-қоидаларига бефарқ муносабатда бўлиш, била туриб диний экстремизм ва терроризм йўлига кириб кетиш ҳолатлари ҳозирги вақтда ҳам учрамоқда.