ВАГОНЛАРГА ТЕХНИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ШОХОБЧАЛАРИНИ РАҚАМЛАШТИРИШ

Authors

  • Хакимов Шахобиддин Шарофиддин ўғли Тошкент юк вагон депоси, муҳандис-технолог

Abstract

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги “2022-2023 йилларда ахборот коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора тадбирлари тўғрисида” ПҚ-357-сон қарори билан 2023 йил декабрига қадар жамият томонидан “Инновацион Депо”АТни жорий қилиш вазифаси белгиланган.[1] Ушбу тизим ишга туширилиши натижасида хозирги кунда вагонларга техник хизмат кўрсатиш шахобчаларига (кейинги ўринларда ТХШ) поездларларнинг кириб келиши, ТХШларда поезд таркибидаги вагонларга техник хизмат кўрсатиш, техник ишлов бериш, вагонларни жорий ва режали таъмирга узиш, таъмир корхоналарига юбориш жараёнларида вагон кўрувчилар томонидан ёзма равишда юритилиб келинаётган ВУ-23, ВУ-26, ВУ-25, ВУ-41 маълумотномалари, ТХШ операторлари томонидан ёзма равишда юритилиб келинаётган ВУ-31 журналларини электрон тизим орқали базадаги маълумотлар асосида автоматик тарзда шакиллантирилади ва ушбу маълумотномаларнинг харакати ҳам автоматик юритилади. Шунингдек, поезд хақидаги маълумот (натурний лист), поезд таркибидаги вагонлар хақида ВИНТЕРН дастури орқали фақат операторлар томонидан олинадиган маълумотномаларни тизимда олиш имкони мавжуд бўлади, вагонларни 1353 носоз вагонлар парки хисобига киритиш ва ундан чиқариш жараёнлари ҳам автоматик тарзда амалга оширилади.

 

References

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги “2022-2023 йилларда ахборот коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора тадбирлари тўғрисида” ПҚ-357-сон қарори.

https://habr.com/ru/companies/pgk/articles/584120/.

Downloads

Published

2024-01-04