АБУ ИСО МУҲАММАД АТ-ТЕРМИЗИЙ – МАНГУЛИККА ДАҲЛДОР СИЙМО
Abstract
: тўғри (саҳиҳ) ҳадисларни аниқлаш ва жамлаш борасида илк қадамларни ташлаган инсон ҳалифа Умар ибн Абдулазиз бўлиб, у жойлардаги ўз ноибларига Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳадисларини тўплашга амр қилади. Шу тариқа биринчи ҳадис китобини Ибн Шиҳоб аз-Зуҳрий ёзади. Шундан кейин кўплаб ҳадис тўпламлари тасниф этилади. Аммо улар тартибга солинмаган, бобларга ажратилмаган, айрим чалкашликларга йўл қўйилган ҳадислар эди. Биринчи мукаммал саҳиҳ ҳадис тўпламини маҳшур муҳаддис, юртдошимиз Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий яратади. Кейинчалик унинг ишини шогирди Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий давом эттиради. Мазкур мақолада Исо ат-Термизийнинг ҳаёт йўли, ижодий фаолияти тўғрисида сўз юритилади.
References
1. Саидов С. “Сурхон тонги” газетаси, 2024 йил 10 январь, 2 (17883)-сони.
2. Чўтматов Ж. Термизнинг безавол қалъалари ёхуд Термиз тарихи. –Тошкент: Янги нашр, 2017 йил.
3. Каримов Н. Абу Исо Термизий илмий меросининг Европада ўрганилиши. SHARQSHUNOSLIK/ ВОСТОКОВЕДЕНИЕ/ORIENTAL STUDIES 2018, № 2, 111-бет.
4. Абу Исо Муҳаммад ат-Термизийнинг “Сунани Термизий” ҳадис тўплами, Таржимон: Мирзо Кенжабек. –Тошкент “Адолат”, 1999 йил.
5. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Ал-Бухорий. Ҳадис, 1-жилд, Қомус бош таҳририяти, –Тошкент, 1991 йил.
6. Уватов У.М., Усмонов И.С. Термизлик икки аллома. –Тошкент, 2022 йил.
7. Ҳожи Халифа. Кашф аз-зунун. 1-жилд. –Байрут: Дор эҳё ат-турос ал-арабий, 2004 йил.